Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЮНEСКО Исроилнинг Қуддус устидан ҳокимияти ноқонунийлигини эътироф этди
3.05.2017 11:14,  
22

БМТнинг таълим, илм-фан ва маданият масалалари бўйича махсус органи – ЮНEСКО Исроилга қарши резолюция қабул қилди. Al Jazeera хабарига кўра, янги резолюцияда Исроил томонидан Қуддуснинг ноқонуний босиб олингани эътироф этилган.

Резолюцияда Қуддус шаҳри «истило қилинган»и ва Исроилнинг шаҳардаги ҳокимияти «ноқонуний» эканлиги қайд этилган. Сешанба куни овозга қўйилган резолюцияни ёқлаб 22 мамлакат овоз берган бўлса, қолган 10 та давлат, жумладан, АҚШ, Германия ва Италия унга қарши чиқишган.

Жазоир, Миср, Ливан, Марокаш, Умон, Қатар ва Судан томонидан тақдим қилинган резолюция лойиҳасида Исроилнинг Фаластиндаги босқинчилиги қораланган. Резлюция қабул қилинишини фаластинлик сиёсатчилар мустақиллик учун навбатдаги қадам ва халқаро қонунларнинг ғалабаси сифатида олқишлашди.

Фаластин ташқи ишлар вазири Риёз Маликий ЮНEСКО қароридан мамнунлигини изҳор қилар экан, дунё ҳамжамияти Исроилнинг адолатсиз, босқинчиликка асосланган ва ноқонуний сиёсатига қарши туришда тўғри томонни танлаганини эътироф этган.

Резолюцияда Исроил ҳукуматидан Фаластиннинг бўлажак пойтахти ҳисобланган Шарқий Қуддусдаги ўз қурилиш ишларини тўхтатиш талаб қилинган. Бундан ташқари, Исроилнинг Ғазо секторидаги қамали қораланган.

Исроил ҳукумати, одатдагидек, ЮНEСКО қароридан норозилигини очиқ изҳор этди. Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида резолюция «ЮНEСКОни керасиз сиёсийлаштириш» эканлиги таъкидланган. Баёнотда резолюция исроилнинг Қуддусдаги режаларига таъсир кўрсата олмаслиги айтилган. БМТ ва ЮНEСКО ўтган йили ҳам Исроилнинг ноқонуний истилоси қораланган резолюциялар қабул қилган, Исроил ҳукумати мазкур қарорларни тан олмаслигини эълон қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан