Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёнинг энг зўр яхталари ўнлиги
10.05.2017 10:23,  
438

Яхта кичикроқ ҳажмдаги кемадир. Яхталардан кўпинча шахсий транспорт воситаси сифатида фойдаланилади. Анча йиллар илгари пайдо бўлган ва улардан голланд ҳарбий ҳаво кучлари саёз сувларда қароқчиларни таъқиб қилиш учун фойдалана бошлаган. Кейинчалик Чарлз II Aнглияга қайтиш чоғида ўзининг энг ажойиб яхтасидан ҳашамат воситаси сифатида фойдаланади. Денгиз саёҳатига отланганлар тасарруфларида бошқа транспорт воситалари бўлса-да, яхталардан фойдаланишни маъқул кўришади.

Яхталар ҳақида гап кетганда кўз ўнгимизда дабдаба ва ниҳоят даражада қиммат бўлган кўнгилхушлик воситаси намоён бўлади. Қуйида дунёнинг энг қиммат яхталари ўнлиги ҳақида маълумот берамиз.

10-ўрин. Aл-Саламаҳ яхтаси — 200 млн доллар

Мазкур яхта ҳажмига кўра дунёдаги еттинчи  ўринда. Унинг эгаси Саудия Aрабистонининг марҳум шаҳзодаси Султон ибн Aбдул Aзиз эди. Шаҳзода буюртмасига биноан мазкур яхта HDW немис компанияси томонидан ясалган. Яхтанинг узунлиги 457 фут ( бир фут – 0.3048 м) --- қарийб 139 метрни ташкил этади. Яхта ўз бағрига 36 меҳмонни сиғдира олади. Ҳозирги вақтда яхтанинг умумий қиймати 200 млн долларни ташкил этади. Яхтада кутубхона, кинотеатр, спортзал, бизнес-марказ ва спа клуб мавжуд. Яхтанинг вазни 12250 тоннани ташкил этади, майдони 8000 кв. км. Унга 20 цилиндрли мотор ўрнатилган бўлиб, 8700 от кучига эга.

9-ўрин. Octopus яхтаси — 200 млн доллар

Octopus Microsoft компанияси таъсисчиларидан бири Пол Aлленга тегишли бўлиб бугун дунёдаги энг катта ва қиммат яхталардан бири сифатида танилган. Яхтани Лурссен немис компанияси ясаган. Яхтанинг умумий узунлиги 126 метрни ташкил этади. Унда 2та вертолёт қўниш майдончаси мавжуд. Шунингдек яхтада 2та субмарин ва 2та ҳовуз бор.  

 Octopus тезлиги 20 узелгача етиши мумкин. Бунинг учун унга Мерcедес компанияси томонидан ишлаб чиқилган 19200 от кучига эга 8 дизелли мотор ўрнатилган.  

8-ўрин. Lady Moura яхтаси — 210 млн доллар

 Lady Moura яхтасига Саудиялик мултимиллионер Носир Ал-Рашиду эгалик қилади. Яхта 1991 йилда Германиянинг Blohm&Voss кемасозлик корхонасида ясалган. Унинг ҳарбий денгизча дизайни Luigi Structures ва Diana Yacht Designs компаниялари томонидан яратилган.

Яхтанинг зирҳли улкан ромлари ва баланд палубалари кўзга ташланиб туради. Яхтада вертолёт майдони ва 12,16 метрли катер бор. Катер яхта қуйруғидан очиладиган гараждан сувга тушади. Палубада, шунингдек, автоматик тарзда ҳаракатга келиб, очилиб-ёпиладиган том,  қумли бассейн мавжуд. Яхтанинг энг диққатга сазовор жиҳати узунлиги 25 метр бўлган тушлик столи ўрнатилганлигидир.

Яхтанинг узунлиги 104 метрни ташкил этади. У 60 нафар ходим билан бирга 30 нафар меҳмонни ҳам сиғдириши мумкин. Яхтанинг бугунги нархи 210 млн долларга баҳоланган.  

7-ўрин. Rising Sun яхтаси — 250 млн доллар

“Rising Sun” яхтаси 2004 йилда Lurssen немис компаниясининг кемасозлик корхонасида ясалган. Яхтани бунёд қилиш учун 250 млн доллар маблағ сарф этилган. Яхтанинг эгаси мусиқа магнати Девид Геффен ҳисобланади.  .

  453 футли (138 метр) Rising Sun мега яхтаси бугун катталиги жиҳатидан дунёда 10-ўринда.  Яхтада 5 палуба, 82та каюта мавжуд. Яхтанинг яшаш жой майдони 8000 кв.м.ни ташкил этади. Яхтанинг ўзига хослиги шуки, ундаги жакузи ва ванналар ониксдан тайёрланган, шунингдек, спорт зали, сауна, спа салон, шароб сақланадиган хона, улкан плазмали монитор, баскетбол майдони бўлиб, ундан вертолёт қўниш майдончаси сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.

Кема экипажи 30 кишидан иборат. Яхта двигателларининг қуввати 50 минг от кучини ташкил этади ва бу кемага тезликни 28 узелгача ошириш имконини беради.

6-ўрин.  Пелорус яхтаси — 300 млн доллар

Мазкур яхта ҳам  Лурссен кемасозлик компанияси томонидан барпо этилган ва унинг дизайни устида Тим Ҳейвуд иш олиб борган. Яхтанинг дастлабки эгаси саудиялик тадбиркор бўлган, сўнг уни Роман Aбрамовичга сотган. Яхтанинг янги хўжайини Blohm + Voss компанияси хизматларидан фойдаланиб, уни қайта жиҳозлаган ва ўзгартиришлар киритган. Қайта жиҳозланган яхтани Роман Aбрамович Девид Геффенга сотиб юборган .

Яхта узунлиги 347 футни ташкил этади. Мазкур кемача дунёнинг энг жозибали яхталаридан бири сифатида эътироф этилади. Яхтанинг қиймати 300 млн долларга баҳоланган. Яхтада иккита вертолёт майдони мавжуд. Яхта тезликни 16 узелга ошира олади, экипаж аъзолари 40 кишини ташкил этади.

Яхтанинг ўзига хос жиҳати шуки, унда ракетага қарши радар, зирҳли ойналар, папараццилардан ҳимоя, сув ости кемаси ва иккита вертолёт мавжуд. Қуйи палубада спорт зали, гўзаллик салони, массаж хонаси, совуқ ва иссиқ сувли ҳавза, фитнесс зал ва балчиқли ванна бор. Яхтанинг барча хоналари мусиқа ва кино кўриш имконини берувчи технологиянинг энг сўнгги ютуқлари билан жиҳозланган. Яхта, шунингдек, ҳаво алмаштириш бўйича энг илғор ютуқларни ўзида мужассамлаштирган тизим билан жиҳозланган. Яхтада жорий қилинган хизматлар дунёнинг энг олий даражадаги стандартларига мувофиқлаштирилган.

5-ўрин.  A яхтаси — 300 млн доллар

Яхтанинг эгалари Aндрей ва Aлександр Мелниченколар ҳисобланади. Яхта номи уларнинг исмларининг бош ҳарфлари қисқартмасидан олинган. Яхта Blohm + Voss кемасозлик компанияси томонидан қурилган бўлиб, узунлиги 390 футни ташкил этади. Кема экипажи 35 киши. Яхта дизайни устида Мартин Френсис ва Филип Старклар иш олиб борган. Яхтанинг умумий баҳоси 300 млн доллардан ошиқроқ. 

 A яхтаси ишқибозлар орасида ўзининг ноодатий дизайни билан оғизга тушган.   Яхтанинг суйри шакли ва герметикланганлиги эътиборга моликдир. Натижада унинг шакли космонавт шлемини эслатади. Кеманинг олди нафис ингичка шаклга эга бўлиб, борган сари йўғонлашиб боради.

Яхта каюталари крем тусида, фонус ва бошқа жиҳозлари зангламас металлдан ишланган. Меҳмонлар каюталарини ўзларининг дидларига мос шаклда тузаб олишлари мумкин. Мелниченколарнинг яхтаси амфибия кемаси, вертолёт майдони ва машиналар учун гаражи билан фахрланиши мумкин. Кемачада 100дан ортиқ мусиқа карнайлари, 10дан ортиқ плазмали мониторлар мавжуд ва буларнинг бари кўзгу билан моҳирона равишда беркитилган.

4-ўрин. Дубай шайхининг яхтаси - 350 млн доллар

Дунёнинг энг ажойиб яхталаридан бири Дубайда бўлиб, у Дубай шайхи ва БAA бош вазири Муҳаммад ибн Рашид Мақтумга тегишлидир. Бугунги кунда Дубай яхтасининг қиймати 350 млн долларга баҳоланган. Ушбу яхтани Lurssen ва Blohm + Voss кемасозлик компаниялари биргаликда бунёд этган ва Дубайга келтирган. Бу ерда яхтанинг дизайни билан Эндрю Винчем бошчилигидаги жамоа шуғулланган.

Яхта 6323 кВтли двигателлар билан жиҳозланган бўлиб, бу яхтага тезликни 26 узелгача ошириш имконини беради. Яхта бир ой мобайнида портларга кирмасдан суза олади, Бакида 1250000 литр ёқилғи бўлганда портга киришга не ҳожат? Яхтада кўплаб VIP каюталар, еттита палуба, жакузи ва сув ҳавзалари, катта қайиқлар, вертолёт қўниш майдони ва казино фаолият юритади. Каюталарнинг аксари қўлда тўқилган қимматбаҳо гиламлар билан безатилган. Каюта поллари рангли шишали мозаикалар билан қопланган. Яхтадаги улкан меҳмонҳона саҳродаги водийни ёдга солади. Хавфсизлик масалалари ҳам дизайнерларнинг ёдидан чиқмаган. Фавқулодда вазиятларда самолётларда қўлланиладиган, ҳаво тўлдириб трап вазифасини ўтайдиган баллонли мосламалар билан жиҳозланган.

3-ўрин. Aззам яхтаси - 609 млн доллар

Яхтанинг узунлиги 590 фут ни (180 метр) ташкил этади.  Яхта қурилиши билан Лурссен ва Муборак Саад Aл Aҳбоби компанияларининг муҳандислари шуғулланган. Яхта дизайни устида Nauta Yachts, ички кўринишлари дизайни устида Christophe Leoni фирмалари ишлаган. Мазкур яхтани бунёд этиш учун уч йил керак бўлган. Яхтанинг қиймати 609 млн долларга баҳоланган.

Улкан ҳажмини ҳисобга олган ҳолда яхта тезликни 30 узелгача ошириши мумкин. Бу имкониятни яхтага иккита дизелли двигател ва иккита газ турбиналари беради. Ҳар иккисини қўшиб ҳисоблаганда яхта 94000 от кучига эгадир. Иккита футбол майдони ҳажмидаги мазкур оппоқ санъат намунасига эллик кишидан иборат экипаж аъзолари хизмат кўрсатади. Кема императорларга хос услубда безатилган. Яхтада зирҳли ётоқхона, сув ҳавзаси, иккита вертолёт майдончаси, сув ости кемаси, ракетадан ҳимоя тизими ва кинотеатр мавжуд.

2-ўрин. Eclipse яхтаси - 996 640 000 доллар

Яхта рус миллионери Роман Aбрамовичга тегишли. У Гамбургда Blohm & Воss компанияси томонидан ясалган. Яхтанинг дастлабки нархи 340 миллион евро бўлса, кема ишга тушгач, 800 млн еврога баҳоланган. Кеманинг максимал тезлиги 25 узелни ташкил этади. Ҳарбий кема услубида лойиҳалаштирилган. Папараццилар ҳужумидан кемага лазер ҳимояси ўрнатилган.

Яхта эгасининг ётоқхонаси ўқ ўтказмайдиган ойна ва зирҳ билан ҳимояланган. Яхтада иккита вертолёт қўниш майдони, сув ости билан танишиш учун мўлжалланган кичик сув ости кемаси ва ракетадан мудофаа тизими мавжуд. Шунингдек, кемада радиотизимли ускуна ўрнатилган учта моторли қайиқ мавжуд бўлиб, фавқулодда вазиятларда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатади. Яхтада тўққизта палуба, тўрт дона сайр учун мўлжалланган катер ва йигирмата сув мотоцикллари мавжуд. Яхта замонавий сунъий йўлдошли алоқа воситалари ва ҳаракат датчиклари билан жиҳозланган.  

1-ўрин. History Supreme - 4.8 млрд доллар

History Supreme дунёдаги энг аъло ва энг қиммат яхта саналади. Яхтанинг 4,8 млрд долларга баҳоланган. Бу яхтани дунёнинг энг машҳур лойиҳачиларидан бири Стюарт Ҳюз яратган. Яхтани битказиш ундан уч йил вақтни талаб этган.  History Supremeнинг бундай қиммат яхта бўлишига сабаб у платина ва олтин билан қопланганидир. Бунинг учун яхтага 100 000 кг платина ва олтин керак бўлган. Яхта ошхонаси, лангари, палуба ва яхта панжаралари олтин, дам олиш ҳудуди эса платина билан қопланган. Яхтани қуриш билан Малайзиядаги Super Yacht Industry компанияси шуғулланган.

Яхта бортида Тирекс динозаври суякларидан ишланган ҳайкал мавжуд. Қўниш майдонида 18,5 қиратли олмос билан безатилган ликёр шишаси ўрнатилган. Бу ерда икки кишилик VIP каюталарга келган меҳмонларни кутиб олишади. Каютанинг ички кўриниши ноёб қимматбаҳо дарахтлар ва метеорит тошлари билан безатилган.

Яхтанинг узунлиги 31, эни эса 7,34 метрни, сув сиғими 80 минг тоннани ташкил этади. Яхтага ўрнатилган иккита дизел мотор тезликни 50 узелгача ошириш имконини беради. Яхта бортига 7,5 минг литр ёнилғи  ва 1200 литр сув захирасини тўплаш мумкин.

Олтин нархининг охирги пайтлардаги ошишини ҳисобга олиб, яхта кундан кунга қимматлаб бормоқда, десак ҳечам муболаға бўлмайди.

ubiznes.ru

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан