Ўзбекистон ва Тожикистон янги автотранспорт йўналишини очади

Ўзбекистон ва Тожикистон янги автотранспорт йўналишини очади

Ўзбекистон Тожикистон билан янги автотранспорт йўналишини очмоқчи. Бу ҳақда Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамов ҳамда Тожикистон Транспорт вазири Азим Иброҳим ўртасидаги Душанбеда бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинди, дея хабар беради Asia-Plus нашри.

Таъкидланишича, йўловчилар ва юкларни ташишни кўпайтириш, темир йўл соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек янги автотранспорт йўналишларини очиш масалалари кўриб чиқилди. Янги транспорт йўналишлари қачон очилади, бу ҳақда маълум қилинмади. 

Тожикистонлик вазир сўнгги ойларда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият автотранспортнинг ҳар бир давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун муҳимлигини кўрсатганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 18 сентябр куни Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисодий блоки ходимлари ҳамроҳлигида мамлакатимизнинг 172 йирик бизнес вакилларидан иборат ишбилармонлар делегацияси Душанбега ташриф буюрди.

Аввалроқ, Қозоғистон билан янги йўналишдаги авиақатновларни ташкил этиш масаласи муҳокама қилингани ҳақида хабар берган эдик.