Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Хитой 20 миллиард долларлик шартнома имзолайди
10.05.2017 14:42,  
5

Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга амалга ошириладиган уч кунлик сафари давомида умумий қиймати 20 миллиард долларлик 100га яқин келишувлар имзоланиши кутилмоқда, деб хабар қилди бугун журналистлар билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев матбуот-хизмати раҳбари Асад Ходжаев.

Ушбу маълумотларни тақдим этар экан, Ходжаев, бу хабар улар эга бўлган дастлабки маълумотларга асосланганини таъкидлаб ўтган.

"Давлат ташрифи "Битта камар — битта йўл" форумига бағишланади. Бу Хитой томонидан амалга оширилаётган кенг миқёсдаги форум. У 100дан зиёд давлатлар ва халқаро ташкилотларни бирлаштиради. Биз эга бўлган маълумотларга асосан, ушбу форумда 40дан зиёд давлат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Улар савдо-иқтисодий, ижтимоий-гуманитар характердаги масалаларни муҳокама қиладилар. Ўзбекистон ушбу форум доирасида фаол иштирок этишни режалаштирган", — деб қайд этган Ходжаев.

Президент матбуот-хизмати раҳбари, шунингдек, Хитой билан алоқалар жадал ривожланаётганини қўшимча қилган. Жумладан, икки давлат ўртасидаги товар айланмаси ўтган йилда 4,2 миллиард долларни ташкил қилган. Хитойдан Ўзбекистонга жалб қилинган инвестициялар эса 8 миллиард долларга етган.

Икки давлат ўртасидаги 230 турда норматив ҳужжатлар имзоланган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан