Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва яна 18 мамлакат спортчилари қонидан допинг топилди
10.05.2017 21:35,  
26

Халқаро Олимпиада қўмитаси (ХОҚ) ўтказган қайта текширувдан кейин 2008 ва 2012 йилги Олимпиада ўйинлари медалистлари анализларидан 63 та спортчидан допинг топилган, деб хабар қилмоқда NRK.

ХОК матбуот котиби Ален Люнцерфихтер айтишига қараганда, текширилган анализларнинг 182 тасида допинг борлиги аниқланган. Ушбу спортчилар 19 мамлакат вакилларидир: Россия, Белоруссия, Бахрейн, Хорватия, Туркия, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Молдавия, Украина, Грузия, Ўзбекистон, Ямайка, Хитой, Юнонистон, Испания, Куба, Германия ва Қатар.

ХОК хабарига кўра, 2017 йилнинг 24 апрел ҳолатига 111 нафар спортчига нисбатан санкциялар қўлланилган. Улардан 65 нафари 2008 йил Олимпиада иштирокчилари ва 46  нафари 2012  йил Олимпиада иштирокчилари.

Допинг топилган спортчилардан 61 нафари Олимпиада ўйинлари медалллари соҳиблари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан