Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пуллар ҳақида қизиқарли 7 факт
14.05.2017 14:08,  
394

Дунёда пулларга бефарқ одамлар камдан-кам топилади. Кимдир уларга қуллуқ қилади, яна кимдир уларни муаммоларнинг бош сабабчиси деб билади. Lifehacker эса пуллар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни тўплашга ҳаракат қилди

1. «Монета» сўзи Қадимги Римдан келган. Маъбуда Юнона лотинчадан таржима қилганда «асрагувчи» ёки «маслаҳат берувчи» маъноларини берувчи Монета унвонига эга бўлган. Айнан шу маъбуда ибодатхонаси яқинида металл пуллар зарб этиладиган устахоналар бўлган. У ерда тайёрланган маҳсулотлар монета деб номлана бошлаган, инглиз тилида эса бу сўздан пулларнинг умумий номи — money келиб чиққан. 

2. Қадимги Грецияда рисоладагидек пуллар муомалада бўлганига қарамай Спартада пул сифатида атайин қўпол ва ўхшовсиз темир хивчинлардан фойдаланилган. Бу спарталиклар бойликка интилмаслиги, камроқ ўғрилик қилиши ва камроқ пора бериши учун ўйлаб топилган. 

3. Доллар белгиси ($) АҚШ валютаси ва умуман Қўшма Штатлар пайдо бўлишидан аввал ҳам мавжуд бўлган. Аввалига у АҚШ ҳудудида маҳаллий тангалар зарб этилгунча кенг истеъмолда бўлган Мексика песосини билдириш учун фойдаланилган. Песони англатувчи PS қисқартмасининг қўшилиб кетиши натижасида мазкур белги пайдо бўлган.

4. Австралиядаги Перта зарбхонасида тайёрланган тилла танга дунёдаги энг оғир танга ҳисобланади. Унинг оғирлиги 1 тоннани ташкил этади, 999-пробали олтиндан тайёрланган, диаметри 80, қалинлиги 12 сантиметрдан иборат. Номинал нархи 1 миллион доллар, бироқ мутахассислар уни ёмби ҳолатида 55 миллион долларга сотиш мумкинлигини билдирмоқда.

5. Исаак Ньютон нафақат буюк олим, балки Буюк Британия қироллик зарбхонаси бошқарувчиси ҳам бўлгани ва тангаларга ботиқ чизиқлар жойлаштиришни ўйлаб топганини кўпчилик билмаса керак. Бу тангалар қимматбаҳо металлардан тайёрланган даврларда уларни қалбакилаштиришни анча қийинлаштирган.

6. Одатда пуллар номинали қанча бўлса, шунча қийматда бўлади. Бироқ бу истеъмолдан чиққан, сувенир ёки коллекция учун мўлжалланган нусхаларга тегишли эмас. Ҳозирги кунда 1794 йилда АҚШда чиқарилган «Ёзилган сочлар» деб аталувчи доллар энг қиммат танга ҳисобланади, у аукционда 7 850 000 долларга сотилган.

7. Қоғоз пуллар, шундай номланишига қарамай, қоғоздан эмас, балки пахта ва зиғирпоя толасидан махсус тайёрланган махсус чидамли материалдан тайёрланади. Шунингдек, ҳозир кўплаб мамлакатларда банкнотлар пишиқлигини янада оширадиган янги материаллар тажрибадан ўтказилмоқда. Масалан, Австралия, Хитой, Бразилия, Шимолий Ирландия, Руминия ва бошқа давлатларда пуллар махсус юпқа пластикдан тайёрланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан