Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трампнинг Россия билан алоқаларини махсус терговчи тафтиш қилади 
18.05.2017 11:58,  
4

АҚШ Адлия вазирлиги Федерал қидирув бюросининг собиқ раҳбари Роберт Мюллерга 2016 йилги президент сайловларига Россиянинг аралашувини тергов қилиш вазифасини топширди, дея хабар бермоқда Reuters​ агентлиги.

Роберт Мюллер махсус терговчи сифатида сайловда Россиянинг иштироки ҳамда Доналд Трампнинг Россия билан эҳтимолий алоқаларини ўрганиш билан шуғулланади. АҚШ Адлия департаменти эълон қилган баёнотда айтилишича, президент мазкур жиноий иш тезроқ кўриб чиқилишини истайди.

«Олдин ҳам кўп марта таъкидлаганимдек, батафсил тергов биз аллақачон билган нарсани – сайловолди кампаниям ва бирор хорижий ташкилот ўртасида тил бириктириш бўлмаганини тасдиқлайди», – дейилади Оқ уй раҳбарининг баёнотида.

Бундай қарор АҚШ жамоатчилиги ва сиёсатчилари орасида Доналд Трампга нисбатан ишончсизлик кучайган бир даврда қабул қилинмоқда. Нафақат мухолиф Демократик партия вакиллари, ҳатто, Трампнинг Республикачилардаги партиядошлари ҳам Россиянинг сайловларга таъсири юзасидан мустақил текширув ўтказилишини талаб қилишмоқда.

Барчаси мазкур ишни тафтиш қилаётган Федерал қидирув бюроси раҳбари Жеймс Комининг ўтган ҳафтада истеъфога чиқарилишидан бошланган эди. Истеъфодан бир кун ўтиб, АҚШ раҳбари Россия ташқи ишлар вазири билан учрашган. АҚШ матбуотида Трамп Сергей Лавровга махфий разведка маълумотларини тортиқ қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган.

Сешанба куни эса Трамп февраль ойида Федерал қидирув бюроси раҳбаридан терговни тўхтатишни талаб қилгани ҳақида миш-мишлар юзага чиққан. Шундан сўнг, бир қатор сиёсатчилар ва ҳуқуқшунослар импичмент орқали президентни лавозимидан маҳрум қилиш ҳақида гапира бошлашган.

CBS News ​ билан суҳбатда терговчи Мюллер мазкур вазифани қабул қилгани ва бор маҳоратини ишга солиб, уни адо этишини маълум қилган. Доналд Трамп ва Россия раҳбариятининг махфий алоқалари тўғрисидаги айбловларни АҚШ президенти ва Россия расмийлари рад этиб келади.

Роберт Мюллерга терговга раҳбарлик қилиш топширилши Конгресс аъзолари томонидан илиқ кутиб олинди. Демократлар ҳам, республикачилар ҳам Мюллер номзодини қўллаб-қувватлашган. 72 ёшли Роберт Мюллер Ветнам уруши фахрийси ҳисобланади. У 2011 йил 11 сентябрь воқеаларидан бир ҳафта олдин Федерал қидирув бюроси раҳбарлигига тайинланган бўлиб, 2013 йилгача бюрога раҳбарлик қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан