Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ямандаги исёнчилар Саудия пойтахти томон баллистик ракета учирди
20.05.2017 10:21,  
14

Жума куни Ямандаги ҳусий исёнчилари Саудия Арабистони пойтахти ар-Риёд шаҳрига ракета билан ҳужум қилди, дея хабар бермоқда Reuters ​ агентлиги.

Эрон дастагидаги ҳусий исёнчилари тарқатган расмий хабарда «Буркан-1» ракетаси ар-Риёд сари учирилгани айтилган. Ямандаги фуқаролар урушида ҳусийларга қарши урушаётган коалиция бош штаби баёнотига кўра, ҳусийлар томонидан учирилган ракета ар-Риёддан 200 км узоқликда – ар-Райн вилоятида йўқ қилинган.

СПА агентлиги ракета зарарсизлантирилган ҳудуд чўлда жойлашган бўлиб, қурбонлар бўлмаганини маълум қилган. Al-Arabiya​ телеканали хабар беришича, Ямандаги урушда иштирок этаётган араб давлатлари коалицияси ҳусийлар назорат қилаётган Сана шаҳри яқинидаги ҳарбий базани бомбардимон қилган.

Мазкур ҳодиса АҚШ президенти Доналд Трампнинг илк расмий сафари сифатида Саудияга ташриф буюришига бир кун қолганда содир бўлди. Саудияга ташрифи давомида Доналд Трамп ар-Риёдн шаҳрида мусулмон давлатлар раҳбарлари ва АҚШ саммитида иштирок этади. Мазкур саммитда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Йиғилишда терроризмга қарши кураш ва мусулмон дунёсида тинчликни сақлаш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Яманда ҳусий исёнчилари ва ағдарилган ҳукумат тарафдорлари ўртасида фуқаролар уруши уч йилдан буён давом этмоқда. 2015 йил баҳорида пойтахт Сананинг ҳусийлар томонидан эгалланиши ва Яман президенти Абдурраббу Ҳодийнинг Саудияга қочиб ўтиши ортидан Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари коалицияси қўшинлари Яманга кирган. Уруш туфайли ҳозиргача 10 мингдан зиёд тинч аҳоли қурбон бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан