Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кашмирдан Донбассга қадар: 2020 йилнинг асосий зиддиятли нуқталари
7.01.2020 17:45,  
538

Ўтган 2019 йили бир қанча маҳаллий низолар билан эсда қолди. Уларнинг айримлари яқинда бошланган бўлса, бошқалари бир неча йиллардан бери давом этиб келади.

Американинг Foreign Policy нашри фикрича, улар нафақат айрим мамлакатларда бўлаётган маҳаллий ўзгаришларга, балки бир қатор жаҳон тенденсияларининг ўзгаришига таъсир қилади. FP бу йил жаҳон сиёсатига жиддий таъсир қилиши мумкин бўлган 10 та жиддий зиддиятларни маълум қилди, деб ёзмоқда News.ru.

Халқаро инқирозлар гуруҳи президенти Роберт Меллининг фикрича, 2019 йилда кузатилган тенденциялар халқаро муносабатлардаги жиддий силжишлар ва йирик давлатларнинг роли ўзгаришида намоён бўлмоқда.

“Бир пайтлар глобал тарзда тартибланган тушунча ва кучлар мувозанати – номукаммал, адолатсиз ва муаммоли – энди амалда эмас”, - дейди у.

Меллининг таъкидлашича, Хитой халқаро майдондаги обрўсини фаол тарзда оширмоқда, бироқ ҳали ундан тўлиқ фойдаланишга шошилмаяпти. Ўз навбатида Россия, аксинча, имкон қадар халқаро майдонда ўз позициясини мустаҳкамламоқда. Москванинг ташқи сиёсати оппортунистик характер касб этади – у имкон қадар ҳар қандай инқироздан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Афғонистон ҳали ҳам дунёнинг энг хавфли нуқталаридан бири бўлиб қолмоқда.

Ҳарбий зиддиятлар туфайли ҳалок бўлганлар сони бошқа давлатлардагига қараганда кўпроқдир. Шунга қарамай 2020 йилда тинчлик ўрнатилиши мумкин.

Бундай тахминнинг бош асоси АҚШнинг толибонлар билан битим тузишни режалаштираётгани. Битим тузилгач, АҚШ Афғонистондаги кучларини олиб чиқиб кетади. Толибонлар, бунга жавобан, ҳукумат билан музокараларга киришишга тайёр.

МАВЗУГА ДОИР: Қўшниларда ҳам сайлов: Ашраф Ғани ўз ўрнида қолди

Ямандаги расмий ҳукумат ва хусийлар ўртасидаги можаро. Ямандаги можаро Яқин Шарқдаги прокси урушларнинг бир қисми бўлиб, бунда бир томондан Эрон, иккинчи томондан АҚШ, Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси билвосита урушмоқда. АҚШ - Эрон муносабатларининг тобора таранглашуви ҳозирча Яманга қадар етиб келмаган. Жаҳон ҳамжамияти тинчлик ўрнатиш учун кичик имкониятлар ойнасида ҳозирданоқ ҳаракат қилиши зарур.

Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори - Эфиопия бош вазири Аҳмад Абий

Шарқий Африканинг энг аҳолиси кўп ва таъсири кучли мамлакати Эфиопияда 2020 йилда сайловлар ўтказиш режалаштирилган. 2018 йилда бош вазир этиб тайинланган Аҳмад Али Абий нафақат мамлакат ичида, балки ташқарида сезиларли ютуқларга эришди. У Эритрея билан чегара муаммосини ҳал қилгани учун Нобел мукофотига лойиқ деб топилди.

Бироқ у бошлаган либераллаштириш сиёсати мамлакатнинг турли бурчакларида этник гуруҳларнинг фаоллашувига олиб келди. Сайлов компанияларида бўлажак номзодлар ушбу омилдан фаол фойдаланмоқдалар. Меллининг фикрича, бу мамлакат учун жиддий таҳдидларга айланиши мумкин.

fototelegrag.ru

Африканинг яна бир мамлакати Буркина-Фасода ҳам бу йил сайловлар ўтказилиши режалаштирилган. Аҳоли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар талаби билан кўчаларга чиқаётганлиги фонида ҳукмрон партия ва унинг мухолифлари бир-бирларини провакацияда айбламоқдалар.

Ливия армия генерали Халифа Хафтар

Ливиядаги можаролар яқин ойларда янада кескинлашиши мумкин. Урушаётган томонлар янада кўпроқ хорижий ҳарбийлар кўмагига таянмоқда. Ливия миллий келишув ҳукумати ва армия қўмондони Халифа Хафтарни музокаралар столига ўтказиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳали натижа бермади.

Ҳозирги кундаги дунёнинг энг жиддий қарама-қаршилиги: АҚШ-Эрон.

“Аввалроқ, Трамп маъмуриятининг 2015 йилги ядро келишувидан чиқиши ва Теҳронга қарши санкция тўғрисидаги қарори на дипломатик тазйиққа, на ички можароларга олиб келмади”, - дейди таҳлилчи.

Янги йилнинг биринчи ҳафтасида минтақада шунақа воқеалар содир бўлдики, бутун дунё соатини Яқин Шарққа қараб тўғирлай бошлади.

Европа Иттифоқи таранглашган муносабатларни илиқлаштиришга ҳаракат қилаётган эди, бироқ Генерал Сулаймонийнинг ўлдирилиши ва унинг ортидан Эроннинг ҳам ядро келишувидан чиқиши вазиятни янада кескинлаштирди.

Фото: zen.yandex.uz

2019 йил АҚШ-КХДР муносабатларида илиқлашув рўй берди. Трампнинг Ким Чин Ин билан учрашувлари ва иккала давлат раҳбарларининг баёнотлари бундай фикрга олиб келди.

Аммо йил охиридаги учрашувлар ютуқларни нолга қайтаргандек бўлди. Октябр ойида Швейсияда бўлиб ўтган америкаликлар ва шимолий кореяликларнинг саккиз соатлик учрашуви ҳеч нарсага олиб келмади ва янги музокаралар истиқболлари номаълумлигича қолмоқда.

Фото: asia.nikkei.com

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги баҳсли Кашмир вилояти атрофидаги вазият ҳали ҳам кескинлигича қолмоқда. 2019 йилнинг феврал ойида худкуш террорчилар ҳинд ҳарбий кучларига ҳужум қилди, жавоб зарбаси сифатида Покистон позицияларини бомбардимон қилинди.

Август ойида Ҳиндистон маъмурлари Кашмирнинг ярим мухтор мақомини бекор қилди ва уни Деҳли тўғридан-тўғри бошқаруви остига қўйиб, инқирознинг янги даврини бошлаб берди.

Фото: news.yandex.ru

Де-факто, Венесуэла янги йилни қўшҳокимят билан қарши олди. Президент Николас Мадуро ўнлаб давлатларга бойкот эълон қилди, аммо унинг ҳукумати яккаланиб қолган ва ресурслари тугаб бормоқда. Айни вақтда аксарият венесуелаликлар қашшоқликда кун кечиришмоқда ва улар ўзгаришларга ишонишмайди. Америка томонидан қўллаб-қувватланадиган “яна бир президент” Хуан Гуайдо кутиш ҳолатида турибди ва аста-секин ўз тарафдорларини йўқотмоқда.

Қўшма Штатларнинг ҳарбий аралашуви даргумон-ку, лекин Мадуронинг ўжарлиги ва реализмдан узоқлиги мамлакатдаги инқирозни янада чуқурлаштирмоқда. Венесуэла жаҳонда нефтга энг бой мамлакатлардан бири ва бу фактор жаҳон бозорига таъсир қилиши мумкин.

Украина президенти Владимир Зелинский Норманд тўртлиги йиғилишида

FP’нинг рўйхатидаги охирги можаро сифатида Украина шарқидаги можаролар келтирилган. Украинанинг янги президенти Владимир Зелинскийнинг тинчлик борасидаги сезиларли ютуқларга эришганини эътироф этган эксперт Москва ва Киев ҳали ҳам келишув шартларига тўла риоя қилмаяпти. Украинанинг тинчлиги энг кўп Европа Иттифоқига керак: қитъани иситадиган рус газининг бир қисми Украина орқали ўтади. Ҳозирда Москва Болтиқ денгизи орқали ўтган “Шимолий оқим” ҳамда жанубидаги “Турк оқими”га эътибор қаратаётган бўлса-да, “Турк оқим”нинг тўлиқ ишга туширилишига ҳали бир йил бор (камида).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан