АҚШ етакчиси Дональд Трамп президент сифатидаги илк расмий ташриф билан Исроилга келди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Аэропорт маъмуриятининг маълумотларига кўра, бу нафақат Ар-Риёд ва Тель-Авив ўртасидаги, балки икки мамлакат тарихидаги биринчи тўғридан-тўғри парвоз ҳисобланади.
Аввалроқ, 20 май куни Трамп Саудия Арабистонига келганди. Ташриф давомида Вашингтон ва Ар-Риёд қиймати 110 миллиард долларлик мудофаа шартномаларини имзолашди.
Бундан ташқари, Трамп хорижий турне давомида Ватиканга боришни, Брюсселдаги НАТО йиғилишида қатнашишни ва Сицилияда “Катта еттилик” давлатлари етакчилари билан учрашишни режалаштирган.