Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси ходими Франсис Делег Чимён тоғларида парапландаги парвози вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда элчихона сайтида хабар берилди.
"Ҳа, бизнинг элчихона ходими Чимёнда парапланда учиш вақтида ҳалокатга учради, у Франция фуқароси эди. У элчихонанинг хавфсизлик хизмати бошлиғи ҳисобланар эди", дея элчихона вакили.
Ҳозирда марҳумнинг жасади Тошкентда қолмоқда, Ўзбекистон ҳукумати билан жасадни ватанига қайтариш бўйича музокара ўтказилмоқда.
"Элчихонанинг барча ходимлари унинг оиласи ва яқинларига, шунингдек, аввалги хизмат жойидаги ҳамкасблари ва Франция миллий полициясига ўзининг чуқур ҳамдардлигини билдиради", дейилади элчихона хабарида.
Дипломатик миссия ходимлари марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.