Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нобель мукофоти соҳиби роботларнинг дунё иқтисодиётига таҳдидидан дарак берди
2.06.2017 19:48,  
23

Рақамли технологиялар тараққиёти келажак иқтисодиёти учун хатарли бўлши мумкин. Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби Кристофер Писсаридес Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида ўтказилган “Фан – келажакка назар” мунозарасидаги чиқишида бу ҳақда маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС.

Олимнинг фикрига кўра, рақамли технологияларнинг ривожланиши ўзига хос турдаги монополиячиларни вужудга келтирди. Microsoftни бунга мисол қилиш мумкин, дейди у.

“Робот техникаси ва ақлли технологияларни яратиш. Бундаги хавф – иш ўринларининг қисқаришидир. Ҳозирданоқ роботлар оддий ишчиларнинг жойини эгалламоқда... Айтишларига қараганда йўқотиш 10-15 фоизга тенг, бироқ сунъий идрокнинг иш ўринлари миқдорига таъсирини охиригача билмаймиз”, деди Кристофер Писсаридес.

Айтиш жоизки, бугун роботлар нафақат корхона ишчиси, балки, юрист, журналист, маслаҳатчи каби хизмат вазифаларида ҳам фаолият юритмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан