Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нобиометрик паспорт олишга улгурмаганлар учун жарима миқдори камайтирилди
6.06.2017 14:23,  
12

2017 йил май ойи якунида Олий Мажлис сенаторлари томонидан шахсий паспорт амал қилиш муддатини ўтказиб юбориш учун жарима миқдорини энг кам иш ҳақининг 0,5 миқдорига камайтирилиши тасдиқланди. Ҳозирги кунда ушбу жарима энг кам иш ҳақининг 3 баравар миқдорни ташкил этади.

"Бу борада таклифларимиз сенаторлар томонидан маъқулланган ва тез кунда тегишли қарор қабул қилинади", — деб таъкидлади Тошкент шаҳар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Бекзод Сайфуллаев.

Б.Сайфуллаевнинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 30 минг (жами фуқаролардан 2%) фуқаролар эски паспортларини биометрик паспортларга алмаштирмаганлар. Булар асосан нафақада бўлган, ногирон ва чет элда бўлган кишилардир.

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар 98 фоиз, яъни 1,6 млн киши биометрик паспортга эга.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида фуқароларнинг нобиометрик шаклдаги паспортини амал қилиш муддати асосан 2018 йил 1 июл кунига қадар белгиланган. ИИББ томонидан қонунчиликда белгиланган маъмурий жавобгарликка тортилишларини олдини олиш мақсадида нобиометрик шаклдаги паспортига эга бўлган фуқарорлар тезроқ биометрик паспортларга алмаштириш талаб этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан