Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳисоблагич кўрсаткичини атайин ўзгартирганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
15.06.2017 14:53,  
2

1 июлдан бошлаб умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки сув таъминоти тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олган ёки электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисоблаб бориш ускуналарига атайин зарар келтирган, ёхуд ҳисоблаш ускуналарига уларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида ташқаридан аралашган фуқаролар маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда "Халқ сўзи" газетаси хабар қилмоқда.

Юқоридаги хатти-ҳаракат маъмурий жавобгарлик қўлланилганидан сўнг амалга оширилса, энг кам ойлик иш ҳақининг 25 бараваридан 75 бараваригача жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш билан жазоланади.

Агарда ушбу ҳаракатлар сабабли жиддий зарар келтирилган бўлса, у ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 75 бараваридан 150 бараваригача жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарар қопланса озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилмайди.

Илк бор жиноят содир этган шахс агарда жиноят аниқланганидан ўттиз кун ичида етказилган моддий зарарни қоплаб берса, жавобгарликдан озод этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан