Президентнинг 20 июндаги фармонига мувофиқ Мажидов Ином Уришевич Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда ҳукумат портали хабар қилади.
Шу муносабат билан у Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Бу лавозимда Мажидов Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланган Қосимов Рустамнинг ўрнини эгаллади.