Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ва Украина ҳарбий ҳамкорлик бўйича шартнома имзолайди
22.06.2017 10:26,  
6

Украина ҳукумати АҚШ раҳбарияти блан ҳарбий ҳамкорлик бўйича бир қатор келишувларга эришди, дея хабар бермоқда Интерфакс Украина агентлиги.

Иккала мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги келишувга Украина президенти Пётр Порошенконинг Вашинтонга ташрифи вақтида эришилган. Украина раҳбарининг айтишича, ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича шартномалар тез орада имзоланади.

АҚШ мудофаа вазири Жим Маттис ва вице-президент Майк Пенс билан музокаралар чоғида улар Порошенкога АҚШ ҳукуматининг бир қатор юқори мартабали мулозимлари яқин 2-3 ой ичида Украинага ташриф буюришини айтишган. Бу ҳақида президент Порошенко чоршанба куни Вашингтонда бўлиб ўтган брифинг чоғида маълум қилган.

«Ҳамда бир қанча жуда муҳим келишувлар имзоланади. Улар орасида мудофаа бўйича ҳамкорлик, мудофаа таъминоти етказиб бериш ва ҳарбий-техник ҳамкорликка оид битимлар бўлади», – дея президентнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда агентлик.

Америка делегациясининг Украинага ташрифи вақтида энергетика соҳасида Америка экспорт-импот банки ва инвестицион агентликлар ўртасида ҳам келишувга эришилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан