Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Судьялар ва прокуратура органлари ходимларига уй-жой ижараси компенсация қилинади
22.06.2017 15:22,  
6

Вазирлар Маҳкамасининг 9.06.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори билан прокуратура ходимлари учун қўшимча имтиёзли ипотека, шунингдек уй-жойларни ижарага олган судьялар ва прокуратура ходимларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Белгиланишича, ипотека кредитлари прокуратура органлари ходимларига 3 йиллик имтиёзли давр билан берилади ва мазкур давр мобайнида кредитлар бўйича фақат фоизлар тўланади.

Судьялар учун имтиёзли давр кўзда тутилмаган.

Энди уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси уй-жой билан таъминламаган барча судьяларга, прокуратура органлари ходимларига тўланиши мумкин, деб хабар қилади norma. Илгари компенсацияни доимий яшаш жойидан ташқари минтақада лавозимга тайинланган (сайланган) шахслар олиши мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, компенсация:  

  • Тошкент шаҳрида - 4 ЭКИҲ;
  • Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида - 3 ЭКИҲ;
  • бошқа шаҳарлар ва туманлар марказларида – 2 ЭКИҲдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан