Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар учун ифторлик дастурхони ёзилди
24.06.2017 13:01,  
86

Россия мусулмонлари жамияти таклифига кўра жорий йил Рамазон ойида Чувашия Республикаси, Омск вилояти, Сибир ва Москвада таровеҳ намозларини ўқиб бераётган ўзбекистонлик қорилар Қуръон хатмларини якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар беди.

Хатми Қуръон якунида Чувашия Республикасида вақтинча меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар иштирокида катта ифторлик тадбири бўлиб ўтди. Унда миллий таом — ош дамланиб, йиғилганларга тортиқ қилинди.

Ифторлик дастурхони атрофида қорилар томонидан Қуръон тиловати қилиниб, Қадр кечасининг фазилати, Рамазон ҳайити, ҳайит одоблари ҳақида маърузалар қилинди, деб ёзади Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборот хизмати.

Қорилар сафарни якунлаб, 25 июнда Ўзбекистонга қайтиб келиши режалаштирилган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан