Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот етказишдаги муаммолар ҳал этилади
7.07.2017 16:57,  
2

Россия қишлоқ хўжалик вазирлигида Ўзбекистондан Россия ҳудудига мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш масалалари бўйича Россия-Ўзбекистон ишчи гуруҳининг 2-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Томонлар Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини Россия бозорига етказиб бериш ҳажмини ошириш, хусусан "соддалаштирилган божхона йўлаги" бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.

Учрашувда икки томон вакиллари Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот етказиш ҳажмини оширишга тўсиқ бўлаётган муаммо ва чекловларни муҳокама қилишди ва уларни ҳал қилиш бўйича ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олишди.

Бундан ташқари, "Ўзагроэкспорт" МЧЖ вакилларининг ҳисоботи тингланди ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи белгилаб олинди.

Йиғилишда Россия қишлоқ хўжалик, ташқи ишлар, иқтисодий тараққиёт, транспорт вазирликлари, Россия қишлоқхўжаликназорат, истеъмолчилар назорати ва божхона хизмати вакиллари иштирок этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан