Хитойда бамбук айиғи кўринишидаги қуёш электр станцияси барпо қилинди

08.07.2017 | Технологиялар | 2296

Панда айиғи шаклидаги қуёш электростанцияси Шанси провинциясининг Датун шаҳри ёнида қурилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

Қурилишга Panda Green Energy компанияси бош-қош бўлди. Электр станцияси оқ-қора элементлардан ташкил топган бўлиб, айиқ шакли тепадан қараганда кўзга ташланади. Электр станциясининг қуввати ҳозир 50 мегаватт, кейинроқ 100 мегаваттга боради. Тўла қувват билан ишга туширилганда эса соатига 3,2 млрд кВтгача энергия ишлаб чиқаради.

Электростанция қошида ёшларни ўқитиш маркази бунёд этилади ҳамда мактаб ўқувчиларига қуёш энергиясининг афзаллиги уқтирилади. Panda Green Energy бундай компаниялардан яна бир нечтасини қурмоқчи.