Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда MAN русумли юк машинаси ёниб кетди
12.07.2017 15:49,  
7

Тошкентда куни кеча собиқ ТАПОиЧ олдидаги янги йўлда юк автомашинаси ёниб кетди. Facebookдаги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари воқеа жойида олинган расмлар билан ўртоқлашдилар.

Воқеа шоҳиди бўлганларнинг айтишларича, йўлда MAN русумли юк машинаси ёнган. Юк машинаси ҳайдовчиси мўъжиза туфайли ўлимдан қутулиб қолди. Унинг сўзларига кўра, электр тармоқларининг иссиқда қизиб кетиши оқибатида ёнғин пайдо бўлган. Воқеа жойига зудлик билан ёнғин хизмати бўлинмалари етиб келиб, ёнғинни бартараф этишди.

Яшнаобод тумани ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан ушбу ҳолат бўйича экспертиза ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан