Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
11.08.2017 15:51,  
1

Президент Доналд Трамп АҚШнинг барча ҳудудлари бўйлаб фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилганини эълон қилди. Reuters​ агентлиги хабар беришича, АҚШ президенти бу ҳақида Нью-Жерси штатида журналистлар билан ўтган анжуманда маълум қилган.

Фавқулодда ҳолат АҚШда оғриқ қолдирувчи наркотик моддалар ишлатилиши билан боғлиқ. Ўтган ҳафтада Оқ уй комиссияси мамлакатда оғриқ қолдирувчи дорилар инқирози ҳақида президентга ҳисобот берган. Комиссия раҳбари, Нью-Жерси  штати губернатори Крист Кристи Трампга мазкур муаммо бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилишни маслаҳат берган.

Оғриқ қолдирувчи гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш туфайли АҚШда ҳар куни 100 дан ортиқ киши вафот этади. 2015 йилда 33 мингдан ортиқ кишининг ўлимига айнан оғриқ қолдирувчи дорилар сабаб бўлган.

Доналд Трамп тиббиётда қўлланиладиган гиёҳванд моддалар масаласини нафақат АҚШ, балки бутун дунёда долзарб муаммо деб атаган. АҚШ президенти мазкур муаммони ҳал қилиш учун узқоқ вақт, жуда кўп меҳнат ва маблағ сарфланишини маълум қилган.

Фавқулодда ҳолат тартиби гиёҳванд моддалар эпидемиясини бартараф этиш учун уларнинг манбаларига қарши курашишни англатади. Бугунги кунда тиббиётда оғриқ қолдирувчилар кенг қўлланилади. Улар асосан гиёҳванд моддлаар бўлиб, мунтазам қабул қилиб юриш уларга ружу қўйишга олиб келади.

АҚШ ҳукумати оғриқ қолдирувчи гиёҳванд моддалардан соғлиқни сақлаш соҳасида фойдаланишни чеклашни режалаштирмоқда. Президент АҚШга олиб кириладиган дорилар оқимини тўхтатиш ва ёшларни дориларни қабул қилишдан қайтариш зарурати ҳақида гапирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан