Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ўрта корхоналар тузилиши мумкин
22.08.2017 09:10,  
11

2018 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектининг яна бир шакли — ўрта корхоналар пайдо бўлиши мумкин. Уларда беш юз кишигача ишчи фаолият кўрсатиши таклиф этилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тайёрланган Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони лойиҳасида келтирилмоқда.

Лойиҳада ўрта корхоналар агарда 10 фоизлик ставкада ягона солиқ тўлови ҳамда 20 фоизлик ставкада ягона ижтимоий тўловни амалга оширса, соддалаштирилган солиққа тортиш тизимидан фойдаланиши мумкинлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳужжат билан www.regulation.gov.uz манзилида тўлиқ танишиш ҳамда жорий йилнинг 31 августига қадар ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан