Остонада бахтсиз ҳодиса туфайли икки нафар Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди. Қурилаётган уй девори қулаб тушиши оқибатида икки киши қурбон бўлган, бир киши жароҳатланган. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари дейилган хабарда.
Фожеа якшанба куни, Алаш кўчаси 25 уй манзилида содир бўлган. У ерда қурилаётган уйнинг девори ва томининг темир-бетон плитаси қулаб тушган.
Ушбу қурилиш объектига жавобгар бўлган тўрт киши, жумладан қурилиш буюртмачиси, қурувчи ташкилот ва участка бошлиғи полицияга олиб борилган. Улар билан суриштириув-тергов ишлари олиб борилмоқда.