Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Остонада, йўқ, Нур-Остонада»: Қозоғистонлик амалдор пойтахт номида адашиб кетди – видео
8.04.2019 17:40,  
5

Қозоғистон молия вазирининг биринчи ўринбосари Берик Шолпанкулов журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, пойтахт номида адашиб кетди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилмоқда.

“Олмаота, Остона шаҳарларида ....а, яъни, Нур-Остонада... йўқ, Нур-Султонда, кечирасиз”, - деб адашиб кетгани учун узр сўради молия вазирининг ўринбосари.

Ижтимоий тармоқлардаги кўплаб фойдаланувчилар ушбу ҳолатни тўғри қабул қилишди ва вазир ўринбосарини англашилмовчилик учун айблашмади. Айримлари ўзлари ҳам бу номга ҳалигача ўргана олишмаётганликларини қайд этишди.

Қозоғистон пойтахти Остона янги президент Касим-Жомарт Токаевнинг ташаббуси билан 23 март куни Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев шарафига Нур-Султон деб қайта номланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан