Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2022 йилда Қозоғистонга 200 мингга яқин хорижий сайёҳ ташриф буюрган
19.08.2022 13:55,  
46

forbes.kz ахборот тизими маълумотларига кўра, йил бошидан буён Қозоғистонга 195 минг 149 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган.

Ўқинг, қизиқ: Миср туризми 2024 йилгача 2010 йилдаги муваффақиятини такрорлай оладими?

2020 йил ноябрь ойида ишга туширилган тизим бугунги кунда 3 та республика аҳамиятига молик шаҳар ва 14 та вилоят марказини қамраб олган, деб хабар қилмоқда Қозоғистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати.

“Тизим туристлар оқимини таҳлил қилиш ва миграция фаолиятини самарали назорат қилиш имконини беради. Бу ерда 7 300 дан ортиқ меҳмон уйлари ва меҳмонхоналарга жойлаштириш рўйхатга олинган”, – дейилади хабарда.

Шунингдек, агентлик 2022 йилнинг дастлабки олти ойлигида хориж сайёҳлари кўп бўлган ҳудудлар бўйича ҳам маълумотларни тақдим этди. Унга кўра:

– Олмаотага – 73 012 нафар;

– Нур-Султонга – 44 859 нафар;

Ўқинг, қизиқ: Ўзбекистонлик сайёҳлар қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?

– Қизилўрда вилоятига – 9735 нафар;

– Манғистау вилоятига – 9384 нафар хорижлик сайёҳлар ташриф буюришган.

Қайд этилишича, Қозоғистонга чет эллик сайёҳларнинг 67 фоизи Россия Федерациясидан, 16 фоизи Ўзбекистондан, 6 фоизи Туркиядан, 4 фоизи Хитой ва 7 фоизи бошқа давлатлардан келишган.

Таъкидлаш ўринлики, ўтган йил якунларига кўра, маҳаллий сайёҳлар сони рекорд даражада қайд этилган бўлиб, бу 6,9 миллион кишини ташкил этган. Мазкур кўрсатгич пандемиядан олдинги даврга нисбатан олиб қаралганда жуда юқори ҳисобланади. Бу ҳақда Қозоғистон Маданият ва спорт вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев ҳукуматдаги йиғилишда маълум қилган.

Ўқинг, қизиқ: Ўзбекистонга июль ойида нечта турист келган? Энг кўп ташриф қайси давлатдан?

“Сайёҳлик жойларига ташриф буюрувчилар сони ортиб бормоқда. Масалан, 2022 йилнинг 7 ойи давомида Шчучинск-Боровой курорт зонасига ташриф буюрувчилар сони қарийб икки баравар кўпайиб, қарийб 550 минг кишини ташкил этди. Жорий йилда ушбу курорт ҳудудига 1 миллион киши ташриф буюриши кутилмоқда”, дея таъкидлаган у.

Шунингдек, ёзги мавсумда Шимбулоқ каби объектларга ташриф буюрувчилар сони 50 фоиздан ошиб, қарийб 240 минг кишини ташкил этган. Умуман олганда, миллий боғга ташриф буюрувчилар сони ортиб, олти ойлик натижаларига кўра, уларнинг сони 50 фоизга ўсиши кузатилган. Жорий йилда Қозоғистон миллий боғига 2 миллионга яқин сайёҳ ташриф буюриши кутилмоқда.

Қайд этиш жоизки, қўшни Қозоғистонда хорижий ташриф буюрувчилар сонининг ўсиши бевосита халқаро авиақатновларнинг тикланиши, визасиз режимнинг тикланиши ва унинг либераллаштирилиши билан боғлиқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан