Япониялик олимлар ясаган мўъжизавий ойнани синдирсангиз бир зусда асл ҳолига қайтади. Синтетик полимерлардан ясалган ойнани текшириш мобайнида синдириб икки бўлакка ажратилди, сўнгра хона ҳароратида бўлакларини бирлаштириб қўйилди. Икки бўлак бир-бирига бир неча дақиқада бирикиб қолди, асл ҳолига тўла қайтиши учун кўпи билан олти соатча вақт керак холос.
Шундан сўнг мўъжизавий ойнамиз яна пишиқ ҳолатига қайтиб, юкланишга бардошли бўлиб қолди. Олимлар водород алоқалари таъсири орқали бундай ойна ясашга муваффақ бўлган. Ойна молекулалари бирлаштирилганда дастлабки ҳолатига қайтади.