Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент аэропорти ноқулай об-ҳаво сабабли яна бир бор ёпилди
22.12.2017 12:08,  
11

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Тошкент аэропорти ноқулай об-ҳаво шароити сабабли вақтинча ҳаво кемаларини қабул қилмаётганлигини маълум қилди, деб хабар берди«Kommersant.uz».

Ҳаво бандаргоҳи ҳудудида кучли туман қоплаб олган ва кўриш линияси минимал даражада.

Самолётлар республиканинг бошқа шаҳарларидаги аэропортларга йўналтирилган. Франкфуртдан Тошкентга қайтаётган «HY 232» рейси Самарқанд аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Шунингдек, Бухоро ва Нукус рейлари ҳам шу ерга йўналтирилган. Урганчдан келувчи рейс Навоий шаҳри аэропортидан Тошкентга парвоз қилишни кутмоқда.

«Об-ҳаво яхшиланганидан кейин барча самолётлар ўз манзилига келади», — дейди маълум қилди компания.

20 декабрь куни ҳам Ислом Каримов номидаги Тошкент аэропорти ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли ёпилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан