Яқин келажакда Тошкент халқаро аэропорти шаҳардан ташқарига кўчирилади

Яқин келажакда Тошкент халқаро аэропорти шаҳардан ташқарига кўчирилади

Келгуси 10 йил ичида Тошкент халқаро аэропорти шаҳар ташқарисидан 30-35 километр масофага кўчириш режалаштирилмоқда.

“Келгусида кўчиришни амалга ошириш режалари бор. Ҳозирда Тошкент халқаро аэропорти деярли шаҳарнинг марказида жойлашган. Келажакда ё Ангрен ёки Чинозга, шаҳардан 30-35 километр нарига кўчирилиши мумкин“, — деди “Uzbekistan Airports ” раҳбари Равшан Исмоилов Халқ сўзи газетасига.

Унинг сўзларига кўра, яқин бир ярим-икки йил ичида пойтахт аэропортининг ишлаш даражаси йилига 4,5 миллион йўловчидан 7 миллион йўловчига оширилади.

“Тошкент Шарқ“ янги аэропорти улангандан сўнг эса бу рақам 10 миллиондан ортиб кетади. Шу боис келажакда йилига 50 миллион йўловчига мўлжалланган янги замонавий аэропорт барпо этиш ҳақида ўйлаяпмиз. “Бундай аэропорт Тошкентдан ташқарида, режаларимизга кўра, 10 йил ичида бўлади“, деди у.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда 5 та янги авиакомпания ташкил этилади

Мавзуга доир: «Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum»да кимлар иштирок этади?