Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентнинг 51 округида такрорий овоз бериш ўтказилади
25.12.2017 20:48,  
7

Кеча, 24 декабрь куни Тошкент шаҳри туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтган 330 округдан 51 тасида такрорий овоз бериш ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раиси Ҳамид Каримов Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашлари сайловининг дастлабки натижаларига бағишлаб ўтказилган брифинг чоғида маълум қилди, деб ёзади ЎзА.

Брифингда, шунингдек, Учтепа туманидаги 18 сайлов округида, Шайҳонтохур туманидаги 16 сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилиши айтилди.

Такрорий овоз бериш пойтахтнинг Яккасарой ва Яшнобод туманларидан ташқари қолган барча туманларида ўтади. Сайлов икки ҳафта ичида қонун талабларига риоя этган ҳолда ўтказилади.

Дастлабки натижаларга кўра, 279 сайлов округида депутатлар сайланган. Сайланган депутатларнинг 65 нафарини аёллар, 17 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 114, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан 45, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 41, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан 33, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан 46 нафар фуқаро депутат этиб сайланди.

Иқтисодиётчилар 78 нафар, педагоглар 55 нафар, муҳандислар 45 нафар, шифокорлар 38 нафар, ҳуқуқшунослар 22 нафар ва бошқа касб эгалари 41 нафарни ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан