Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лола Каримова отасининг юбилейи муносабати билан танлов эълон қилди
18.01.2018 15:32,  
10

Лола Каримова — Тиллаева Instagram шахсий саҳифасида Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан иншолари танлови ўтказилаётгани ҳақида маълум қилди.

Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари ўртасида иншолар танлови ўтказмоқда. 

Танлов Ўзбекистон биринчи президенти хотирасини абадийлаштириш, ёш авлоднинг республика янги тарихи хусусидаги ҳамда мамлакат давлат мустақиллигини қарор топтириш, халқаро барқарорликни таъминлаш ва Ўзбекистонинг тарихий-маданий меросини қайта тиклашда Ислом Каримовнинг тарихий хизматлари борасидаги билимларини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда, дейилади хабарда.

Иншолар танлови қуйидаги мавзуларда ўтказилади:

1. "Мустақил Ўзбекистон давлати шаклланишида Президент Ислом Каримовнинг роли". 2. "Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳамжамиятда: Биринчи Президентнинг минтақавий ва глобал хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси". 3. "Ислом Каримовнинг Ўзбекистон халқи маънавий қадриятлари, миллий ғурури ҳамда қадр-қиммати, тарихи ва маданиятини қайта тиклашдаги ўрни".

Муаллифлардан танланган мавзу моҳиятини тўлиқ очиб бериш ҳамда фикр-мулоҳазаларни изчил ва хатосиз баён қилиш талаб этилади.

Танловга юборилган иншолар ўз соҳасида катта тажрибага эга атоқли тарихчи, сиёсатшунос ва филолог олимлардан ташкил топган махсус комиссия томонидан ўрганилади, таҳлил этилади ва баҳоланади.

Танлов ғолибларига қуйидаги совринлар топширилади:

1-ўрин. 7 миллион сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган Apple MacBook Air 13 8/256 GB ноутбуки.
2-ўрин. 6 миллион сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган Apple iРad Pro 10.5 4G 256GB планшети.
3-ўрин. 5 миллион сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган iPhone 8 64 GB смартфони.
4-10-ўринлар. Рағбатлантирувчи совғалар — Фонд логотипи туширилган Kindle букридерлари.

Танлов 2018 йил 22 январдан 22 февралга қадар давом этади. Ғолибларни эълон қилиш санаси — 2018 йил 12 март.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан