Қийноққа солиш ва ёлғон гувоҳлик бериш учун жазо кучайтирилди

09.04.2018 | Ўзбекистон | 2624

Ўзбекистон президенти томонидан 4 апрель куни имзоланган 470-сонли қонунга кўра, ҳибсга олинганларни қийноққа солиш, ҳақорат қилиш ва бошқа йўллар билан жазолаш учун белгиланган жазо чорлари кучайтирилди, деб хабар қилмоқда “Народное слово”.

Баъзи ҳолларда қийноққа солишда айбланаётган мансабдор шахсларни жазолашга тўсқинлик қилаётган, ЖКнинг 235 моддасининг айрим бандлари бекор қилинди.

Бундан буён, қийноққа солишда айбланаётган мансабдор шахслар уч йилдан беш йилгача қамалиши ва лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилишлари мумкин. Оғир тан жароҳатлари етказилганда – жазо 7-10 йилни ташкил қилиши мумкин.

Янги қонунда қийноққа солиш, туҳмат ёки ёлғон гувоҳлик бериш учун жазоланадиган мансабдор шахслар қамровини ҳам кенгайтирилган. Олдин шундай ишлар учун фақат терговчилар, прокурорлар ва бошқа ишчи ишлар ходимлари жазога тортиладиган бўлса, янги қонунга кўра уларнинг қаторига тергов изолияторлари ходимлари, ҳарбий бўлинмалар ва бошқалар ҳам киритилган.

Давлат хизматчиси буюртмасига ёки унинг розилиги билан амалга оширилган қийноқлар ҳам ЖКнинг 235 бандига мувофиқ баҳоланади. Ушбу ишда иштирок этган ва ундан хабардор бўлган барча кишилар жиноят иштирокчилари сифатида баҳоланади.

Шунингдек, янги қонун “ёлғон чақимчилик” учун энг кам иш ҳаққининг 50 бараваридан  70 бараваригача  “ёлғон гувоҳлик бериш” учун 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазо беришни назарда тутган.