Дональд Трамп Ким Чен Ин билан учрашувдан воз кечди

24.05.2018 | Жаҳон | 2944

Америка президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси билан 12 июн санасига белгиланган учрашувдан воз кечди, деб хабар қилди Reuters.

Нашр хабарига кўра, Ким Чен Инга хат йўллаган ва саммит ўтказилишидан воз кечиш сабабини КХДР томонидан АҚШга нисбатан кўрсатилган "очиқ душманлик кафияти" билан изоҳлаган.

"Таассуфки, сизнинг сўнгги баёнотингизда намоён бўлган душманлик ва очиқдан-очиқ ғазабнокликка таянган ҳолда, мен ушбу узоқ вақтдан буён режалаштириб келинаётган учрашувни ўтказишдан мақсад йўқ деб ҳисоблайман",  дейилади Оқ уй томонидан тарқатилган мактубда.

Шунингдек  АҚШ президенти Дональд Трамп ўз мактубида Ким Чен Инга АҚШнинг ядровий имкониятлари "улкан"лигини маълум қилган.

"Сиз ўзингизнинг ядровий имкониятларингиз ҳақида гапирасиз, аммо бизники шу қадар улкан ва қудратлики, мен уларни ишлатишга тўғри келмаслигини сўраб, Худога илтижо қиламан", — дейилади мактубда.