Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом Каримовнинг беваси ўлими ҳақидаги мишмишлардан сўнг илк бор жамоатчилик олдига чиқди
10.06.2018 19:55,  
24

Жамоат арбоби Татьяна Каримова 10 июнь куни Ислом Каримов фондининг чет элда таълим олиш грантларининг стипендиатлари — Музаффар Максумов, Александра Ким, Гулюзбону Рўзибоева ва Стефания Аббосовалар билан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳаёти ва фаолиятига бағишланган кўргазмада учрашди. Бу ҳақда фонднинг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилинди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Ўз сўзларида Татьяна Каримова ёшларга илғор чет эл ўқув масканларидаги ўқишларида омад, эгаллаган билимларини Ватанимиз равнақи йўлида қўллашларини тилади.

«Сўнгги бир ярим йил ичида ўзбекистонлик 23 нафар йигит-қизлар Каримов фондининг таҳсил грантларини қўлга киритиб, магистратура дастури бўйича Европанинг етакчи олий ўқув юртларида таълим олиш имкониятига эга бўлди», — дейилади хабарномада.

Олдинроқ Татьяна Каримованинг бетоблиги ва вафоти ҳақида хабарлар интернетда тарқалган эди. Аммо бу хабарлар тез орада рад этилди. Шундан кейин Татьяна Каримова биринчи марта жамоатчилик олдига чиқиши.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан