Ўзбекистон АҚШда ўтказилган ядровий хавфсизлик бўйича семинарда иштирок этди

13.07.2018 | Технологиялар | 2307

Вашингтонда 10-12 июл кунлари ядровий контрабандага қарши кураш бўйича биринчи минтақавий семинар бўлиб ўтди, деб хабар берди РИА Новости.

Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Монголия, Тожикистон, Туркманистон вакиллари ҳамда Атом энергетикаси халқаро агентлиги ва Интерпол мутахассислари иштирок этди.

Семинар АҚШ ва Хитой томонидан ташкил этилди. Иштирокчилар ядровий ва радиацион хавфсизлик, ядровий ва радиоактив материалларни қидириш ва ноқонуний айланмасига чек қўйиш ҳамда бундай жиноятларни текширишда криминалистика хусусиятларини ўрганишди.