АҚШда тўй лимузини автоҳалокатга учраши натижасида 20 киши қурбон бўлди

08.10.2018 | Жаҳон | 2975

АҚШнинг Нью Йорк штатида, тўй лимузини иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 20 киши қурбон бўлди деб хабар қилмоқда Америка ОАВлари.   

Хабарда айтилишига кўра, қурбонларнинг 18 нафари лимузин йўловчилари бўлган 2 киши эса йўл четида турган пиёда бўлган.

Фожеа шанба куни Шохари шаҳарчасида, рельефнинг паст-баландликлари кўп бўлган жойда содир бўлган. Гувоҳлар айтишига қараганда иккита автомобил тўқнашуви оқибатида лимузин йўлдан пастга тушиб кетган ва катта тезликда дарахтга бориб урилган. Йўл-йўлакай чорраҳада магазин олдидан турган пиёдаларни ҳам уриб юборган.

Дастлабки тасдиқланмаган хулосаларга кўра, қурбонлар сони кўп бўлишига лимузин ичидагиларнинг хавфсизлик камарини тақмаганликлари сабаб бўлган, чунки Нью Йорк штати қонунларига кўра, лимузин йўловчилари хавфсизлик камарини тақишлари шарт эмас.

Лимузин ҳайдовчиси ва унинг ёнида ўтирган киши ҳам қурбон бўлган. Қуйида воқеа жойида олинган кадрлар билан танишинг.