Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига ўзгартириш киритилади

10.10.2018 | Ўзбекистон | 2617

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги президент фармони лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамасига қўйилди.

Киритилаётган ўзгартиришлар:

"Давлат активларига эга айрим йирик акциядорлик компаниялари кенгашларининг таркибларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга 1-илова "ГАК "Ўзбекэнерго" бўлимининг биринчи хатбошиси рус тилидаги матнидан "– председатель правления АО "Узбекнефтегаз" сўзлари;

"Ўзкимёсаноат" АЖ бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга 3-илованинг биринчи хатбошиси рус тилидаги матнидан "– председатель правления АО "Узбекнефтегаз" сўзлари;

"Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга 3-илованинг биринчи хатбошиси рус тилидаги матнидан "– председатель правления АО "Узбекнефтегаз" сўзлари;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарорнинг рус тилидаги матнида 1-илованинг "Заместитель Премьер министра – председатель правления АО "Узбекнефтегаз" блокидаги "– председатель правления АО "Узбекнефтегаз" сўзлари ҳамда 2-илованинг ўн еттинчи хатбошисидан "– председателя правления АО "Узбекнефтегаз" сўзлари;

"Тошкент шаҳрида "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети" федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида"ги қарорга 2-илованинг иккинчи хатбошисидан ва 3-илованинг биринчи хатбошисидан "– "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси" сўзлари;

"Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарор 6-бандининг саккизинчи хатбошисидан "– "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарувининг раиси" сўзлари чиқариб ташланмоқда.