Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда кабобдан оммавий заҳарланиш: икки киши ҳалок бўлди
26.10.2018 20:18,  
3

Наманган вилоятининг Чуст туманида 21 октябрь куни икки киши овқатдан заҳарланишдан ҳалок бўлди, олти киши касалхонанинг жонлантириш бўлимига, ўттиз нафари касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Чуст бозори яқинидаги тамаддихоналардан бирида 21 октябрь куни овқатланган тахминан 30 га яқин одамлар соғлиғидан шикоят қилиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, одамлар гўштдан тайёрланган кабоб истеъмол қилгач, шифохонага мурожаат қилган.

Уларнинг олти нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилгани айтилмоқда.

Қолган беморларга биринчи ёрдам кўрсатилган ва уй шароитида муолажани давом эттириш учун жавоб бериб юборилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан