Бугун, 25 сентябрь куни, Наманган вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Мажлисда янги тайинланган ҳоким Шавкатжон Абдураззақов Фарғонага ҳоким бўлиб кетаётган Хайрулла Бозоровга тўн кийдирди.
Шуҳрат Ғаниев вазифасидан озод этилди. Наманган ҳокими Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинланди
Йиғилишда Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.