Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кутилганидек Ўзбекистонда 16 ноябрдан электр энергияси нархи ошди
2.11.2018 11:53,  
179

"Ўзбекенерго" АЖ 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб электр энергияси нархлари ошганлигини маълум қилди. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида хабар берилган.

Электр-энергияси учун янги тарифлар Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида"ги қарорига асосан белгиланганлиги маълум қилинган.

"Ўзбекэнерго" хабарига кўра, 1 кВт/соат электроэнергияси маиший истеъмолчилар учун 228,6 сўмдан 331 сўмга ошади. Ўсиш даражаси 44,79%.

Шу билан бирга 2019 йилнинг 1 июнидан 1 кВт/соат электр энергия 370 сўмни ташкил этади.

Турар-жой бинолари ва ётоқхоналарда яшовчи уй-жой, белгиланган тартибда озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган маиший истеъмолчилар 1 кВт/соат электр энергияси учун 2018 йил 16 ноябрдан ўрнатилган тартибда - 125 сўмдан, 2019 йилнинг 1 июнидан - 140 сўмдан тўловни амалга оширадилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан