Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исроил Фаластиндаги аҳоли яшайдиган ерларга 150 бор зарба берди
13.11.2018 13:17,  
20

Тел-Авив Ғазо секторидаги фаластинликлар яшайдиган ерларга зарба беришни давом этмоқда. РИА Новости хабарига асосан.

“Исроил мудофаа армияси шу вақтга Ғазо секторидаги ХАМАСга тегишли бўлган 150 та нишонларига зарба берди”, - дейилган армия маълумотномасида.

Зарбалар натижасида 3 нафар фаластинлик ва бир нафар исроиллик ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ фуқаро жароҳат олди.

Миср, БМТ, Фаластин миллий маъмурияти ва жаҳон ҳамжамияти чақирувлари ва тинчликпарвар кучланишларига қарамасдан ўзаро зарбалар тўхтамаяпти.

2014 йилги урушдан буён энг йирик қарама-қаршилик бўлди. Исроилликлар ҳисобига кўра, Ғазо секторига тахминан 370 ракета ва миналардан фойдаланишди, улардан юзлаб ракеталар “Темир гумбаз” ракета мудофаа тизими ёрдамида ушланди.

Можарога сабаб Тел-Авивнинг анклав ҳудудида ҳарбий операция вақтида отишма бўлди. БУ ҳодиса якшанба куни содир бўлди, унда 6 нафар исроиллик зобитлар ва 6 нафар фаластинликлар ҳалок бўлди. Маҳаллий ОАВлар маълумотларига кўра, улар орасида ХАМАСнинг юқори мартабали жангарилари бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан