Ўзбекистондаги экологик ҳолат бўйича даҳшатли маълумот эълон қилинди

14.11.2018 | Ўзбекистон | 5269

Тошкентда Халқаро савдо марказида янги тузилган Ўзбекистон экологик партиясининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар берди ЎзА.

Йиғилишда 5 кишилик ишчи органга овоз берилди ва улар ўз жойини эгаллаб, партия ишини бошлади. Анжуманда Ўзбекистондаги экологик вазият таҳлил этилди.

Экологик партия вакили Борий Алихоновнинг маълумотларига кўра, Орол ҳудуди 15 мартага, сатҳи 29 метрга қисқарган ва 5,5 миллион гектар чўл пайдо бўлган. Бунинг оқибатида ҳар йили 100 миллион тонна қум учиб осмонга кўтарилмоқда. Жорий йил 22 майда тузли ёмғир ёғиши кузатилган. Оролдан илгари 30-35 минг тонна билиқ овланган, ҳозир эса 1 килограмм ҳам балиқ овлашнинг иложи йўқ.