Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимпиада лицензиясини олган спортчига 100 миллион сўм берилади
22.11.2018 21:24,  
16

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган Ёзги Олимпиада ўйинларига жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Хусусан МОҚ, спортчиларни рағбатлантириш ва Олимпиада лицензиялари сонини ошириш мақсадида Олимпия лицензиясини қўлга киритган спортчига катта пул мукофоти ваъда берди.

“Миллий олимпия қўмитаси Япониядаги Олимпиадага лицензия қўлга киритган ҳар бир спортчи учун мукофот пули 100 миллион сўм этиб белгиланганини маълум қилади”, - дейилган хабарда.  

Эслатиб ўтамиз, бунгача Индонезиядаги Осиё ўйинларида олтин медалга эга чиққан теннисчимиз Денис Истомин спортчиларимиз ичида биринчи бўлиб Токио Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганди.

Маълумки, Ўзбекистон Токио Олимпиадасида медаллар сони ва сифати бўйича ҳам аввалги натижаларни яхшилашни ният қилган. Шундай экан, лицензиялар сони ҳам аввалгиларга нисбатан кўпроқ бўлиши лозим. Бундай рағбат эса спортчиларга янги иштиёқ тақдим этиши, уларни янги-янги марралар сари чорлаши шубҳасиздир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан