“Ўзавтосаноат” учта дилерлик корхоналари улушини сотувга қўйди

27.11.2018 | Ўзбекистон | 2684

“Ўзавтосаноат” АЖ учта дилерлик корхоналаридаги улушларни сотиш учун аукционга қўйди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати. 

Аукционда сотувга қўйилган дилерлик корхоналар рўйхати қуйидагича: Сирдарё вилоятидаги “Оқолтин Автотехсервис” МЧЖ, Жиззах вилоятидаги “Жиззах Автотеххизмат” МЧЖ ва Самарқанд вилоятидаги “Самарқанд Автотеххизмат” МЧЖ.

“Ўзавтосаноат” АЖ кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш, дилерлик корхоналари ўртасида рақобатни ошириш, жумладан тўлиқ хусусий дилерлик корхоналари сонини ошириш йўли билан босқичли ишларни амалга ошириш мақсадида шундай қарор қабул қилинганини маълум қилди.

Савдо 2018 йилнинг 26 декабрида бўлиб ўтади.