Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Форс қўлтиғига америка ҳарбий кемалари киритилади
4.12.2018 11:47,  
1

АҚШ Эронга кучини кўз-кўз қилиш мақсадида Форс қўлтиғига ҳарбий кемаларни юбормоқчи, деб хабар қилди РИА Новости .

"АҚШ ҳарбий денгиз кучларининг бир гуруҳ кемалари Эронга кучини кўрсатиш мақсадида яқин кунларда Форс қўлтиғига кириб боради", - дейилади хабарда.

Ноябрь ойида CNN телеканали Пентагондаги манбасига таянган ҳолда вазирлик АҚШ Марказий қўмондонлигининг қўшимча ҳарий ресурслар, шу жумладан, авианосецни Форс қўлтиғида жойлаштириш тўғрисидаги илтимосини рад этганлиги тўғрисида хабар берган эди.

Бундай сўров Эрон АҚШ киритган санкцияларга жавобан ҳарбий операцияни бошлаб юбориши мумкинлигидан келиб чиққан хавотир туфайли амалга оширилган.

Wall Street Journal нашри АҚШ Мудофаа идорасидаги манбасига таяниб берган хабарга кўра, американинг John C. Stennis авианосеци ва бир гуруҳ бошқа кемалар ҳафта охирида Яқин Шарқ минтақаси сувларига кириб боришади. АҚШ кемаларининг Форс қўлтиғига кириши сўнгги саккиз ойда амалга оширилган биринчи бу кўламдаги операция бўлади. Бу ерга кемаларни йўллаш - Эронга АҚШ кучини кўз-кўз қилишдан иборат, деб ёзади нашр.

Нашрнинг Пентагондаги манбаларига кўра, John C. Stennis авианосеци яқин шарқ минтақасида икки ойча бўлади, ва бу вақтнинг каттагина қисмини Форс қўлтиғида ўтказади. Манбалар, авианосец минтақа сувларида Эроннинг эҳтимолий душманлик фаолиятини "сўзсиз ушлаб туриши" мумкинлиги айтишмоқда.

Бешинчи ноябрь куни АҚШнинг Эронга қарши санкциялари кучга кирди. Санкциялар нефт экспортини қамраб олди. Вашингтон илгарироқ эрон нефти экспортини нолга тушириш мақсади ҳақида эълон қилган ва харидорларни нефтни олишдан воз кечишга чақирган эди. Душанба куни Молия вазирлиги АҚШ санкциялар рўйхатига Эроннинг 700дан ортиқ шахслари, ташкилотлари, самолетлари ва кемаларини киритаётгани ҳақида хабар берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан