Эрон президенти: Бу ер Форс кўрфази, Нью-Йорк кўрфази эмас

Эрон президенти: Бу ер Форс кўрфази, Нью-Йорк кўрфази эмас

Эрон президенти Хасан Руҳоний, Форс кўрфазида АҚШ билан юз берган охирги қарама-қаршиликлар борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақида Euronews хабар бермоқда.

АҚШ Эроннинг Форс кўрфази шимолида ва Эрон соҳиллари яқинида ноқонуний ҳаракатлари, денгиз навигациясини издан чиқаришга уринишларига қатъий норозилиги билдиради. Бу ер Форс кўрфази, Нью-Йорк кўрфази эмас“- деган Руҳоний.

Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ кемаларига тўсқинлик қилувчи Эрон катерларини йўқ қилишни буюрганини маълум қилганди.

Ўз навбатида Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси қўмондони бунга жавобан Эрон ҳарбий ва фуқаролик кемаларига таҳдид солувчи АҚШ ҳарбий кемаларини ўққа тутишни буюрганини хабар берган.