Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон аҳолиси сони 2035 йилда қанчага етиши маълум бўлди
4.12.2018 18:18,  
98

Ўзбекистон аҳолиси 2035 йилга бориб 43,6 миллион кишини ташкил қилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати.

Вазирлик маълумотига кўра, 17 йил мобайнида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 1,4 бараварга, яъни 18,5 миллиондан 25,9 миллион кишигача ўсиши мумкин. Жумладан, биринчи марта меҳнат бозорига чиқаётганлар сони 720,2 минг кишини ташкил этиши мумкин.

Вазирлик ҳисобига кўра, мамлакат аҳолисининг умумий тузилишида шаҳар аҳолиси 17 йил ичида 50,6 фоиздан 58,7 фоизгача кўпайиши, қишлоқ аҳолиси эса 49,4 фоиздан 41,3 фоизгача камайиши мумкин. Шу билан бирга, эркаклар сони 49,8 фоиздан 49,5 фоизгача камайиши, аёллар сони эса -  50,2 фоиздан 50,5 фоизгача ўсиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан