Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Европанинг бир қатор давлатлари учун визасиз режим жорий этмоқчи
10.12.2018 21:34,  
6

Ўзбекистон бир қатор давлатлар, жумладан Европа Иттифоқи мамлакатлари учун визасиз режимни жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz».

Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Lufthansa’нинг МДҲдаги минтақавий директори Роналд Шульцнинг музокаралари давомида маълум қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон жорий йилнинг 5 октябридан Франция фуқаролари учун визасиз режимни жорий этди, март ойи бошидан эса — Тожикистон фуқароларига.

Февраль ойида республика етти мамлакатнинг фуқаролари учун визасиз режимни йўлга қўйган эди. Эндиликда Исроил, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Туркия ва япониялик сайёҳлар келган кунидан бошлаб 30 кун давомида визасиз мамлакатда бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, 2018 йилнинг 10 февралидан сайёҳлик визаларини расмийлаштиришга соддалаштирилган тартиб жорий этилган 39 та давлатдан иборат рўйхат тасдиқланди.

2018 йилнинг тўққиз ойи давомида Ўзбекистонга ташриф буюрган чет эллик фуқаролар сони ўтган йилги кўрсаткичдан 2 баробар ошиб, 4,4 миллион кишини ташкил этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан