Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа Россияга қарши санкцияларни юмшатмоқчи
28.09.2022 12:35,  
251

Европа комиссияси 28 сентябрь куни Россияга қарши янги санкциялар пакети бўйича таклифларни эълон қилади, деб ёзади Politico юқори мартабали манбаларга таяниб.

Европа Иттифоқи Россия нефтига нарх чегарасини жорий этишни таклиф қилади. Шу билан бирга, Европа Россия ўғитлари, цемент ва бошқа маҳсулотларни ташишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш орқали Россияга қарши санкцияларнинг бир қисмини юмшатади.

Аввалроқ, Европа давлатлари Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганидан кейин бир неча ҳафта ичида Россия нефтига нархларнинг юқори чегарасини белгиловчи келишув тузишни режалаштираётгани маълум бўлган эди. Август ойида Россия бюджетининг нефть ва газ сотишдан тушган даромадлари 2021 йил июнидан бери энг паст даражага тушди.

13 сентябрь куни Еврокомиссия ташкилот аъзолари томонидан етарлича қўллаб-қувватланмагани учун Россия газига максимал нарх белгилаш ғоясидан воз кечгани хабар қилинган эди. Шу билан бирга, ЭК энергетика компанияларининг "ортиқча" фойдасига солиқ жорий этишни талаб қилмоқда.

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз