Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун ОВИР стикери олиш тарихда қолди
2.01.2019 18:55,  
59

Президентнинг 2017 йилнинг август ойидаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб хорижга чиқиш учун алоҳида паспорт жорий этилиши таъкидланган эди.

Хорижга чиқиш учун биометрик паспортни олишга қуйидаги ҳужжатлар зарур бўлади:

- бир нусхадаги иш жойи, ўқиш маскани ёки ҳудудий ўзини-ўзи бошқариш органи томонидан муҳр билан тасдиқланган ариза-анкета;

- 3,5 см х 4,5 см ҳажмдаги бир дона фотосурат;

- паспорт нусхаси;

- ҳарбий комиссариатдан (военкомат) ҳужжат (агар ҳарбий хизматга мажбур бўлса);

- давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

Тўлов миқдори ЭКИҲнинг 120 фоизини (ҳозирда 243,2 минг сўм) ташкил этади.

Хорижга чиқиш учун биометрик паспорт 10 кун ичида тайёрланади. Янги ҳужжатнинг амал қилиш муддати 10 йил бўлиб, 48 варақдан иборат бўлади.

Фуқаролар виза талаб қилинмайдиган давлатларга оддий биометрик паспортлари билан 2021 йил 1 январга қадар чиқишлари мумкин.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон билан визали тартиб ўрнатилган мамлакатларга чиқиш ҳуқуқини берувчи стикерли тизим 1995 йилдан бери амалиётда қўллаб келинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан